6 692
Шавкат Мирзиёев Владимирда ҳалок бўлганларнинг оилалари ва жабрланувчиларга ёрдам кўрсатишга кўрсатма берди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россиянинг Владимир вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганларни Мудофаа вазирлиги самолётида Ватанга қайтариш бўйича ҳукумат комиссиясини тузиш ҳақида кўрсатма берди. Бу ҳақда Кун нашри маълум қилади.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон ҳукумати ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва жабрланувчиларга барча зарур ёрдамни кўрсатади.
Ўзбекистон Ташқи ишлар ва Ички ишлар вазирликлари ЙТҲга учраган фуқароларнинг шахсини аниқлаш бўйича тегишли ишлар олиб бормоқда.
Айни вақтда фожиа оқибатида ҳалок бўлганларнинг жасадларини ва омон қолган Ўзбекистон фуқароларини ватанга келтириш учун махсус борт Россияга учиб кетди. Самолётда бир гуруҳ тиббиёт ходимлари ҳам жўнаб кетган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади