21:03 / 25.12.2017
15 613

Қайнота ўз келинига шилқимлик қилди. Эр бунга бефарқми? (Видео)

Қайнота ўз келинига шилқимлик қилди. Эр бунга бефарқми? (Видео)
“Ўзбекистон” телерадиоканали орқали эфирга узатилинадиган “Учбурчак” ток-шоусининг ҳар галги сони томошабинларнинг диққат марказида бўлиб келмоқда. 4 яшар қизчани урган ота воқеасини эфирга олиб чиққан журналистлар Нозима Воҳидова ҳамда Нилуфар Умрзоқова бу сафар унданда жирканч воқеани омма муҳокамасига тақдим этдилар.

Дастурнинг навбатдаги сонида Тошкент шаҳрида истиқомат қилиб келаётган Мухлиса исмли келинчак бош қаҳрамон сифатида иштирок этиб, 64 ёшли қайнотаси унга шилқимлик қилганини сўзлаб беради.

Келинчакка кўра, қайнотаси уни қачонлардир кийимсиз ҳолатдан кўрган, шундан сўнг уйи деразасидан уни пойлайдиган бўлиб қолган. Вақт ўтган сайин “илиқ муносабат”ини ошкора кўрсатишга ҳаракат қилган ва келинининг қўлидан ўпмоқчи бўлган.

Бир неча бор кузатилган шунга ўхшаш ҳолатлардан сўнг, келинчак бор гапни ўз оила аъзоларига, турмуш ўртоғига сўзлаб берган.

Авваллига қайнота бўлиб ўтган воқеаларни рад этган, орадан вақт ўтиб, у барчасини бўйнига олган.

Айни дамда гулдек оила ажралиш остонасида турибди. Маҳалла фуқаролар йиғини оилани сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда, бироқ... Келинчак эса ор-номуси учун курашмоқда.

Лавҳани томоша қилинг, хулоса сиздан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қайнота ўз келинига шилқимлик қилди. Эр бунга бефарқми? (Видео)