Олмалиқдаги мактабда фожиали ҳодиса: 10 синф ўқувчиси вафот этди

1 дақиқа ўқиш9.2K
Олмалиқдаги мактабда фожиали ҳодиса: 10 синф ўқувчиси вафот этди

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида жойлашган умумтаълим мактабларидан бирида 10 синф ўқувчиси бўлган қиз вафот этди. Бу ҳақда бир қатор манбалар хабар тарқатди.

Ўқувчининг онаси сўзларига кўра, мактабда айрим ўқувчилар ҳақида миш-мишлар тарқалганидан сўнг ички ишлар ходимлари жалб этилган ва ўқувчилар билан кескин оҳангда суҳбатлар ўтказилган. Айрим қизлар алоҳида хонага чақирилган. Марҳуманинг онаси бу жараён болалар учун руҳий босим бўлганини таъкидлаган.

Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий маълумотига кўра, ҳодиса 2026 йил 28 январь куни Олмалиқ шаҳридаги 5 сонли мактабда содир бўлган. 2009 йилда туғилган ўқувчи мактаб йўлагида ҳушини йўқотган ва кўрсатилган дастлабки тиббий ёрдамга қарамай вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Якуний хулосалар расмий текширувлар якунлангач эълон қилиниши билдирилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?