date

Малайзияда ўзбекистонликлар билан одам савдоси гуруҳи аниқланди

Малайзияда ўзбекистонликлар билан одам савдоси гуруҳи аниқланди

Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда одам савдоси билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳ фаолиятини тўхтатди, деб хабар бермоқда ИИВ га таяниб Газета нашри.

Текширув маълумотларига кўра, Тожикистонда 1971 йилда туғилган 55 ёшли аёл ушбу гуруҳнинг раҳбари бўлган. У Ўзбекистонда яшовчи ҳамкорлари орқали Телеграм каналларида Куала-Лумпурдаги ресторанларда янги ходимлар олинаётгани ҳақида эълонлар берган ва фуқароларни чет элга йўллашни ташкил қилган.

Гуруҳнинг Тошкентдаги аъзолари иш қидириб мурожаат қилган шахслар билан учрашиб, уларни сохта ваъдалар билан Куала-Лумпурга юборган. Тергов маълумотларига кўра, раҳбар аёл қўл остида ишлаган қизларни шаҳвоний эксплуатация қилган, йигитлар эса ваъда қилинган 500 доллар ойлик иш ҳақи, бепул яшаш жойи ва озиқ-овқат билан таъминланмаган.

Шунингдек, жабрланувчиларнинг меҳнат визалари расмийлаштирилмаган, иш ҳақи тўланмаган ва паспортлари олиб қўйилиб, мажбурий меҳнатга жалб қилинган.

Ҳозирга қадар ушбу жиноий гуруҳдан жабрланган 8 нафар шахс аниқланди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Малайзияда ўзбекистонликлар билан одам савдоси гуруҳи аниқланди