Симеоне мағлубиятни тан олди: кеча «Райо Валекано» кучлироқ эди...

1 дақиқа ўқиш204
Симеоне мағлубиятни тан олди: кеча «Райо Валекано» кучлироқ эди...
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • «Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне «Раё Валекано»га қарши учрашувдаги 0:3 ҳисобидаги мағлубиятда рақиб жамоа кучлироқ бўлганини тан олди.
  • Унинг айтишича, «Атлетико» ҳужумга тез ўтиш ва сўнгги узатмаларда аниқликни таъминлай олмади, шу боис вазиятлар яратишда қийналди.
  • 24 турдан кейин «Атлетико»
  • 45 очко билан 3-ўринда, «Раё Валекано» эса 23 ўйиндан сўнг 25 очко билан 17-поғонада бормоқда.

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Испания чемпионатининг 24-тури доирасида «Райо Валекано»га қарши ўйиндаги йирик мағлубият (0:3) ортидан фикр билдирди. Устоз бу сафар одатдагидек айланма гапларсиз, тўғридан-тўғри ҳақиқатни айтди: майдонда кучлироқ жамоа ғалаба қилди.

Симеоненинг таъкидлашича, «Райо» ўйинда анча устун кўринган, «Атлетико» эса деярли ҳеч нарса ярата олмаган.

«Улар биздан кучлироқ бўлди, бизда эса амалда имкониятлар жуда кам эди. Масала интенсивлик ёки хоҳишда эмас. Биз жуда ёмон ўйнадик, улар эса яхшироқ ҳаракат қилди. Шунинг учун ҳам уларда вазиятлар кўпроқ бўлди.

Бизда ҳужумга тез ўтиш ҳам, сўнгги узатмалар ҳам сифатли чиқмади. Улар ғалабага кўпроқ лойиқ эди», — дея Симеоненинг сўзларини Marca нашри келтирди.

Мураббийнинг бу гапларидан битта нарса аниқ: у мағлубиятни “бахтсизлик” ёки “тасодиф” деб беркитмади. Аксинча, жамоанинг асосий муаммоларини очиқ кўрсатди — тезкор ўтишлар ишламади, ҳал қилувчи пасларда аниқлик етмади, натижада ҳужумда таъсир ҳам кўринмади.

Маълумот учун, Ла Лигада 24 турдан кейин «Атлетико» 45 очко жамғариб, турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. «Райо Валекано» эса 23 ўйиндан сўнг 25 очко тўплаб, 17-поғонада жойлашган.

Қисқаси, «Атлетико» жадвалда юқорида турган бўлса ҳам, Валекасда “қоғоздаги ном” ишламади — майдондаги футбол ҳал қилди. Энди Симеоне учун энг муҳим вазифа — шу мағлубиятдан тўғри хулоса чиқариб, жамоани тезда ўз ҳолатига қайтариш. Чунки юқори ўринлар учун пойгада бундай кечаларни кўп кўтариб бўлмайди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?