date

«Бока Хуниорс» клубида янги спорт директори тайинланди

«Бока Хуниорс» клубида янги спорт директори тайинланди

Аргентинанинг «Бока Хуниорс» клуби спорт директори лавозимига Марсело Делгадони тайинлаганини маълум қилди. У клуб президенти Хуан Рикелме билан яқиндан ҳамкорликда ишлайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жамоага қисқа муддат ичида таркибни кучайтириш зарур бўлиб турибди. Шу сабаб Делгадонинг асосий вазифаларидан бири Рикелме билан бирга трансфер бозорида тезкор ва аниқ қарорлар қабул қилиш бўлади.

Делгадо футболчи сифатида ҳам катта тажрибага эга: у 1995–2002 йилларда Аргентина терма жамоасида 18 та учрашувда майдонга тушган, 1998 йилги жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этган.

Шунингдек, у 2003 йилда Либертадорес кубогида энг яхши тўпурар бўлишга эришган. Ўшанда Делгадо «Сантос» ҳужумчиси Рикардо Оливейра билан бирга мусобақа тўпурарлар рўйхатида биринчи ўринни бўлишиб олган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бока Хуниорс» клубида янги спорт директори тайинланди