Тошкентда қурол сўраган йигит руҳий шифохонага жойланди

Тошкентда қурол сўраган йигит руҳий шифохонага жойланди
Қисқача

Тошкентда 2006 йилда туғилган С.М. номли йигит ижтимоий тармоқларда қурол сўраб видео тарқатганидан сўнг, руҳий шифохонага жойлаштирилди. У 14 феврал куни атрофдагилардан қуролни қаердан сотиб олиш мумкинлигини сўраган. Ҳолат бўйича текширув ўтказилиб, йигитнинг руҳий ҳолати носоғломлиги аниқланган. Шунингдек, у мактабда отишма уюштириш билан таҳдид қилгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс фуқароларга қурол расмини намойиш этиб, уни қаердан харид қилиш мумкинлигини сўрагани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, 14 февраль куни Миробод тумани Тарас Шевченко кўчасида 2006 йилда туғилган, руҳий ҳолати носоғлом С.М. ўз уяли телефонида қурол суратини кўрсатиб, атрофдагилардан уни қаердан сотиб олиш мумкинлигини сўраган. Шундан кейин у воқеа жойидан чиқиб кетган.

Ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ишлари ўтказилган. Текширув жараёнида ушбу фуқаро аниқланиб, руҳий-асаб касалликлари шифохонасига жойлаштирилган. Якуний қарор қонунчилик талаблари асосида қабул қилиниши билдирилган.

Тармоқларда мазкур шахс мактабда отишма уюштириш ва “100 кишини ўлдириш” билан таҳдид қилгани ҳақида ҳам ёзилди. Айрим гувоҳлар унинг 60-мактаб томон йўл олганини маълум қилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар