11:33 / 05.01.2018
7 333

Энди саёҳат қилишингиз учун замонавий автобуслар хизмат қилади

Энди саёҳат қилишингиз учун замонавий автобуслар хизмат қилади
Ўзбекистонда ички шаҳарлараро экскурсиялар ташкил этиш учун мўлжалланган махус саёҳат автобуслари – SAZ HD 50 ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур транспорт сайёҳлар учун барча қулайликларга эга бўлиб, хавфсизлик нуқтаи назаридан мукаммал ишланган. Автобусда кондитсионер, телевизор,Wi-Fi, микрофон, аудио тизим ва колонкалар мавжуд бўлиб, ҳар бир ўриндиқ хавфсизлик камарлари билан жиҳозланган. Қисқаси - сайёҳлар хордиқ чиқариб сайр қилишлари учун барча шарт-шароит яратилган. Шунингдек, автобусда видеокамера ҳам ўрнатилган бўлиб, сайёҳлар хавфсизлиги учун хизмат қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди саёҳат қилишингиз учун замонавий автобуслар хизмат қилади