2018 йилнинг 19 январь куни соат 22:23да «Тошкент-Шарқий» аэродромига, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий ҳаво кучларининг «ИЛ-76» махсус ҳарбий-транспорт самолёти бортида, жорий йилнинг 18 январь куни Қозоғистон Республикаси Ақтўбе вилояти «Чимкент-Самара» автомобиль йўлининг 1068 км.да автобуснинг ёниши натижасида ҳалок бўлган 52 нафар Ўзбекистон фуқароларининг жасадлари олиб келинди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳозирда шахсларни аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, ёнган автобусда тахминан бўлган Ўзбекистон фуқароларининг рўйхати эълон қилинмоқда.
Фуқаролардан мазкур рўйхатда келтирилган шахслар ёки автобус ичида бўлган бошқа фуқаролар тўғрисида маълумотларга эга бўлганлардан ФВВнинг (+998 71) 147-10-50 ва (+998 71) 212-67-00 «Тезкор рақамлари»га қўнғироқ қилиш сўралади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради