Москвада яшовчи Анашка Хаджимурадова исмли муслима аёл, вафот этган бобосининг буюмлари орасидан 16-асрга тегишли Сурияда ишланган Қуръони Каримнинг қадимий нусхасини топиб олди. Аввалига, аёл мазкур қўлёзмани ким ошди савдосига қўймоқчи бўлади. Чунки, бу жуда қимматбаҳо тарихий ёдгорлик эканини унинг атрофидагилар уқтирадилар, дейилади Аqida.uz сайтида.
“Биз икки турдаги экспертиза текширувидан ўтказдик ва Қуръоннинг 16-асрга тегишлилиги ҳақида аниқ билдик. У ерда ҳаттоки, қўлёзма қачон ва ким томонидан қолдирилгани ҳақида маълумотнома ҳам бор. Лондонда менга мазкур нусха учун 12 млн. таклиф қилишди. Кейинроқ, нарх кўтарилиб 45 млн.АҚШ долларигача етиб келди”, дейди Анашка.
Лекин, бу вақтга келиб муслима Қуръонни сотиш фикридан воз кечди. У дин ва илоҳий китоб орқали пул ишлаш бахт келтирмайди деб ҳисоблади ва Қуръони каримнинг мазкур нусхасини масжидга ҳадя қилди.
“Пул, бойлик бахт келтирмайди. Мен китобни сотиш фикридан қайтдим ва уни масждига ҳадя қилдим. Бу ерда Қуръон авайлаб-асралади. Мен, менинг набираларим, танишларим бу ерга исталган вақтда келиб бу китобни кўришлари, ундан фойдаланишлари мумкин. Масжид ходимлари мазкур нусханинг нақадар яхши сақланганидан ҳайратландилар. У жуда яхши ҳолатда бўлиб, уни бемалол ўқиш мумкин”. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади