Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 апрель, душанба куни Тошкентда Туркия бизнеси ва банклари раҳбарлари қаршисида нутқ сўзлаётиб, уларга Тошкентнинг янги ҳокими — Жаҳонгир Ортиқхўжаевни таништирди, деб ёзади «Газета.uz».
«Мен Ўзбекистон тарихида биринчи марта ўзим ишонадиган тадбиркорни Тошкент ҳокими этиб тайинладим. Бунақаси тарихда бўлмаган», — деди Шавкат Мирзиёев.
«Бу жорий ислоҳотларни тушунадиган, бюрократиядан узоқ бўлган, Тошкент шаҳрининг эртанги куни қандай бўлишини тасаввур қиладиган, замонавий йигит Ўзбекистонга тоза ҳаво кириши учун, инвесторларни қўллаб-қувватлаш учун тайинланди», — дея таъкидлади Президент.
«У бизнинг кўпчилик раҳбарларимиз каби райком, партия сингари бюрократия тизимларининг ҳеч бирида ишламаган. Бу тадбиркор. Шунга қарамай, мен бу тадбиркорни энг йирик ҳудудимиз — Тошкент раҳбари этиб тайинладим», — деди давлат раҳбари.
«Эртанги кунни мен фақат тадбиркорларга ишонаман. Шу сабабли қарор қилдим: тадбиркор — Тошкент шаҳар ҳокими», — деди у.
«Бугунги кундан эътиборан у икки карра масъулиятга эга, — дея қўшиб қўйди Шавкат Мирзиёев. — Агар сизлар (туркиялик инвесторлар) Тошкентда бирорта тўсиққа дуч келсангиз, у жавобгар бўлади».
Akfa компаниялари асосчиси, Artel Engineering ва Tashkent City директори Жаҳонгир Ортиқхўжаев 26 апрель куни Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади