Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги “Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни режалаштирган фуқаролар учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида комплекс имтиҳон ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 400-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Миллий университети, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ва Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали (бош ваколатли олий таълим муассасалари)да Россияда ишлашни режалаштирган Ўзбекистон фуқаролари ушбу давлатда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент олиш учун зарур бўлган рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги асослари бўйича комплекс имтиҳонни Ўзбекистонда топшириб, беш йилга амал қиладиган сертификат олиш имконига эга бўлдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги хабар қилди.
Хабарда билдирилишича, Ўзбекистон фуқаролари учун рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги асослари бўйича билимларни аниқлашга қаратилган комплекс имтиҳон ўтказиш бош ваколатли олий таълим муассасалари ва Россия олий таълим муассасалари ўртасидаги икки томонлама шартномаларга мувофиқ Россия томонининг талаблари асосида ва белгиланган тартибда имтиҳон олувчи тесторлар томонидан ўтказилади.
Рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги асослари бўйича билимларни аниқлашга қаратилган комплекс имтиҳон пуллик асосда ташкил этилади.
Комплекс имтиҳонни қониқарли топширган номзодларга ваколатли Россия олий таълим муассасалари томонидан белгиланган тартибда сертификат берилади.
Комплекс имтиҳонлардан ўта олмаган номзодлар белгиланган тўловларни амалга оширган ҳолда бир ой ўтгандан сўнг (номзод мустақил ҳолда тайёргарлик кўради) қайта имтиҳонларда иштирок этиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади