22:00 / 18.03.2023
441

Бюро директори кубогининг ғолиби аниқланди

Бюро директори кубогининг ғолиби аниқланди 

Мана бугун давлатимиз раҳбарининг "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармони ижроси хамда юртимизда умумхалқ Навруз байрами муносабати билан ходимларнинг жисмонан соғлом бўлишларини таъминлаш, уларнинг ишдаги меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ходимлари ўртасида "Спортни сев, спорт билан яша" шиори остида спортнинг мини-футбол тури бўйича Бюро директори кубоги бўлиб ўтказилди.

Ушбу мусобақа дастлаб, Бюронинг ҳудудий бошқармаларида туман-шаҳар бўлимлари миқёсида ўтказилиб, улардан саралаб олинган ғолиб жамоалар ходимларидан таркиб топган Бюронинг 14 та ҳудудий бошқарма терма жамоалари ўртасида жорий йилнинг 13-17 март кунлари саралаш босқичлари бўлиб ўтди.

Ва ниҳоят бугун 18 март куни Тошкент шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Самарқанд ва Тошкент вилояти бошқармалари терма жамоалари финал йўлланмаси учун кураш олиб бордилар ва финалга Бюронинг Фарғона ва Тошкент вилояти бошқармаси терма жамоалари чиқдилар.

Муросасиз кечган финал ўйинида Тошкент вилоятилик Бюро ходимларининг қўли баланд келиб, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ғалаба қозонган жамоаларга Бюро директори томонидан соврин ва эсдалик совғалари топширилди.

Бу каби тадбирлар Бюро ходимлари учун аньанага айланиши ва келгусида ҳам юқори даражада ташкил этиб борилиши белгиланди.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бюро директори кубогининг ғолиби аниқланди