date

Анвар Собиров акаси ҳақида самимий эътирофи билан ҳайратга солди

Анвар Собиров акаси ҳақида самимий эътирофи билан ҳайратга солди

Хоразмлик актёр ва хонанда Анвар Собиров “Хуш келибсиз” кўрсатувида иштирок этиб, акаси, таниқли санъаткор Оғабек Собиров ҳақида самимий фикрларини билдирди. У акасининг соясида юришини уят эмас, балки катта бахт деб билишини таъкидлади.

Анвар Собировнинг сўзларига кўра, у Оғабек Собиров билан болалигидан бери жуда яқин — нафақат ака-ука, балки сирдош дўстлар ҳамдир.

“Биз Оғабек акам билан ёшлигимиздан бирга катта бўлганмиз. Фақат ака-ука эмас, балки ҳамфикр, ҳамдард инсонлармиз. У киши ижод масаласида ҳам, шахсий масалада ҳам менга 'Анвар, сен нима дейсан?' деб маслаҳатлашадилар. Мен ҳам ҳар доим акам билан фикрлашаман. Бундай неъматни берган Аллоҳга шукр қиламан,” — деди у.

Санъатга энди кириб келган даврларида кўпчилик уни “Оғабекнинг укаси” ёки “Оғабекнинг сояси” деб аташганини эслаб ўтди.

“Шукрки, мен бегонанинг соясида эмас, акамнинг соясида юрганимдан фахрланаман. Бегона одамларнинг соясида юрганлар қанча, мен эса акам билан бирга бўлганимдан бахтиёрман. Аллоҳ бировга нимадир бермоқчи бўлса, кимнидир сабабчи қилади — менга эса акамни сабабчи қилган,” — деди у.

Анвар Собиров акасини нафақат устоз, балки ҳаётдаги энг катта суянчиқ тоғ сифатида кўришини ҳам таъкидлади:

“Улар биздан олдин санъатга кириб, бизни ҳам илҳомлантирганлар. Ҳозир ҳам улардан ўрганамиз, ибрат оламиз. Мен учун акам — ҳам устоз, ҳам суянчиқ, ҳам тоғдек таянч.”

Шунингдек, у баъзида уларни рақобатга солишга уринишлар бўлишини ҳам айтиб ўтди:

“Баъзилар 'ака-ука орасида рақобат борми?' деб гап қўзғатишга ҳаракат қилади. Мен эса шундай дейман: акамга тил текизма, менга тош отсанг ҳам, акамга отма,” — дея у кулиб гапириб берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Анвар Собиров акаси ҳақида самимий эътирофи билан ҳайратга солди