Samsung Хитойда маиший техника савдосини тўхтатиши мумкин

Samsung Хитойда маиший техника савдосини тўхтатиши мумкин
Қисқача

Samsung компанияси жорий йил якунига қадар Хитой бозорида телевизор ва маиший техника савдосини тўхтатишни режалаштирмоқда. Бу қарор Хитойдаги кучли рақобат, хусусан Xiaomi ва TCL каби маҳаллий брендларнинг нархлари ва маҳсулот сифати билан боғлиқ. Бундан ташқари, Samsung Хитойдаги заводларини сақлаб қолади, лекин улар фақат экспорт учун ишлайди. Компания ҳали расмий тўхтамга келмаганини таъкидламоқда.

Жанубий Кореянинг "Samsung" компанияси жорий йил якунига қадар Хитой бозорида телевизор ва маиший техника савдосини бутунлай тўхтатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Никкеи нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Компания раҳбарияти ушбу масала бўйича якуний қарорни апрель ойи охирида қабул қилиши кутилмоқда.

Мазкур қарор "Samsung" брендининг Хитойдан бутунлай чиқиб кетишини англатмайди. Компания мамлакатдаги музлаткич, кир ювиш машинаси ва кондиционер ишлаб чиқарувчи заводларини сақлаб қолади.

Бироқ ушбу қувватлар эндиликда ички бозор учун эмас, балки фақат бошқа давлатларга экспорт қилиш учун хизмат қилади.

Экспертларнинг фикрича, бундай қадамга Хитой бозоридаги кучли рақобат сабаб бўлган. "Xiaomi", "TCL" ва бошқа маҳаллий брендлар маҳсулот сифатини сезиларли даражада ошириб, анча арзон нархларни таклиф қилмоқда.

Натижада "Samsung" маҳсулотларининг нарх бўйича рақобатбардошлиги пасайиб кетди.

"Samsung" вакиллари ҳозирча глобал бизнес тузилмаси мунтазам равишда қайта кўриб чиқилишини таъкидлаш билан чекланмоқда. Компания Хитойдаги фаолиятни таркибий ўзгартириш бўйича ҳали расмий тўхтамга келинмаганини маълум қилди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар