12:09 / 06.03.2015
5 170

Мираброр Усмонов: Журналистларга раҳмат, уларсиз футболимиз ривожланмайди

Мираброр Усмонов: Журналистларга раҳмат, уларсиз футболимиз ривожланмайди

Ўзбекистон футбол федерациясида 2014 йил якунлари бўйича бир нечта номинациялар бўйича йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

ЎФФ президенти Мираброр Усмонов маросимда нутқ сўзлади.

"Ассалому алайкум, 2014 йил якунлари ва 2015 йил вазифаларини ҳақида суҳбатлашиб олиш учун йиғилдик. Менга катта ҳисоботни тақдим этишган. Уларнинг барчасига тўхталиб ўтирмайман. Хурсандчилик билан айтиб ўтишим керак, аввал ҳам айтганман, Ўзбекистон футболи ривожи ва пойдевори учун 8-10 йил кераклиги ҳақида гапириб юрардим.
Ана энди натижалар талаб этиладиган вақт келиб. Мен давлатимиз ва ҳукуматимиз раҳбарияти алоҳида миннатдорчилик билдираман. Юртимизда 12та стадион, 12 та футбол мактаби ва 4 та академияда қуриб, ишга туширилди.

Деярли ҳар бир маҳаллада мини-футбол майдонлари қурилиб, ёшларимиз спорт билан шуғулланиб, бошқа ишлар билан шуғулланмасдан, спорт билан машғул бўлишмоқда. Хабарингиз бор, мустақиллик даврида халқимизнинг умр кўриш давомийлиги 5 йилга ошди. Бу ҳам халқимизнинг ютуқларидан бири.

Юртимиз футболи катта ишларни амалга ошириб, ОФК ва ФИФА олдида яхши обрўга эга бўлди.

Шунингдек, вилоятлардаги футбол федерацияларга миннатдорчилик билдираман. Уларнинг иш фаолиятини янада яхшилаш керак.

ОФК ҳам ютуқларимизни тан олиб, Чемпионлар лигасининг ушбу мавсумида 4та клубимиз иштирок этишмоқда. Ўзбек футболининг обрўсини мана шу 4та клубимиз ҳимоя қилиши керак. Барча жамоаларимизда кейинги босқичга чиқиш имкониятига эга. Мана шу 4та клубимиз раҳбарлари футболчиларга эътибор бериб, ёшларнинг ўсишини таъминлаш лозим.

ОФК ва ФИФА билан маслаҳатлашган ҳолда, янги ташкил этилган Марказий Осиё футбол федерациясининг бош қароргоҳи Тошкентда бўладиган бўлди. Биз энди минтақадаги 6та давлатда футболнинг ривожига масъул бўлади
30 апрель куни ОФКнинг Конгресси бўлиб ўтади. Сардор Раҳматуллаев ОФК Ижроқўм аъзолигига нафақат Ўзбекистонннинг балки, Марказий Осиё вакили сифатида ўз номзодини қўйди. Энди ОФКнинг муҳим қарорларини қабул қилишда Ўзбекистон вакили ҳам иштирок этишади.

Олий лиганинг 2014 йилида 4та жамоамиз кураш олиб борди. Ўйлайманки, 2015 йилда чемпионлик учун 5та клуб кураш олиб боради. Биз шунга етиб келдик.

Ўзбекистонда келишилган ўйинларни йўқ қилишимиз керак!!! Тан олишимиз керак, келишилган ўйинлар Олий лигада ҳам, Биринчи лигада ҳам рўй бериб турибди! Буни тегишли жойлардан кузатиб туришибди! Келишилган ўйинларда иштирок этган ўзбекистонлик футболчиларнинг рўйхати бор! БУ рўйхатда клуб раҳбарлари ва мураббийлари ҳам бор! Улар ҳам рўйхатда бор. Шуни инобатга олиб қўйинглар, насиб қилса, мен бу йил 2-3 клуб мураббийлари ва клуб президентларини бутун умр футболдан четлатаман!

Ҳозирча рўйхатни эълон қилмайман. Лекин биз керакли мутахассислар ва юристлар билан иш олиб боряпмиз. Керакли чораларни албатта кўраман! Бундай ишга йўл қўйган ҳакамлар ҳам фтуболдан четлатилади.

Мен журналистларга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Футболимиз камчиликларини айтиб, бизга туртки бериб тургани учун хурсандман. Улар бизга туртки бериб турмаса, футболимиз ривожланмайди!

Шу йилнинг 1 апрелидан бошлаб "Футбол МЕД" ташкилотини ёпяпмиз. Бунинг сабаби: янги қуриб битказилаётган Ўзбекистон олимпия қўмитаси биносида янги тиббиёт маркази очиляпти. У марказ ўта замонавий тиббий ускуналар билан таъминланмоқда. Бундай тиббиёт маркази Германия, Корея, Хитойдан кейин тўртинчи бўлиб Ўзбекистонда қурилди. Энди барча спортчилар мана шу тиббий марказда кўрикдан ўтказилади.

Энди тиббий марказдаги ҳар қандай анализ натижаларини 10 дақиқада чиқариб беради. Бундай лаборатория ҳали Ўзбекистонда йўқ. Спортчиларимизга ана шундай шароитларни яратяпмиз.

Ўсмирлар ва ёшларимиз ҳақида гапирсак, 1994-2004 йиллар давомида ўзбек футболи эришган натижалар: ёшларимиз 2003 йилда бир марта ЖЧга чиққан, "Пахтакор" 2002 йилда Осиёнинг энг яхши клуби деб топилган", "Нефтчи" ОЧЛ ярим финалигача етиб борган. Бўлди шу.

2005 йилдан буёғига ютуқларимиз салмоғи кескин ошди. Футболчиларимиз, мураббийларимиз ва ҳакамларимиз кетма-кет қитъанинг энг яхшилари бўлишмоқда.

ФИФА ва ХОҚнинг йирик йиғилишларида Блаттер ва Бах Ўзбекистонни ўрнак сифатида кўрсатмоқда. Ўзбекистон спорт раҳбарлари ҳукумат раҳбарияти билан ҳамкорликда ишламоқда. Ўзбекистон раҳбарияти мамлакатда спортнинг ривожига ўз ҳиссасини қўшмоқда!

2016 йил февраль ойида футзал бўйича Осиё чемпионати Ўзбекистонда ўтади. Унда кучли тўртликка кирган жамоалар ЖЧ йўлланмасини қўлга киритади!

Миллий олимпия қўмитасининг биносини қуриб битказиш учун 67 миллиард сўм маблағ кетди. Бу ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ. ОАВ вакиллари фақат танқид қилавермасдан, ютуқларимизни ҳам ёритиб боришлари керак. Барча шароит ва инфратузилмани яратдик, энди мутахассислардан натижа талаб қиламиз!

Нима учун "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "НасаФ"нинг ишлари яхши? Чунки, улар ўз футбол клублари орқали ёшларга яхши эътибор беришмоқда! Ана энди уларнинг тарбияланувчилари клубни тортишмоқда. Тўғри, улар 3-4 йил қийналишди, энди эса қийин даврдан чиқиб олишди. Қолган жамоалар ҳам ўз ёшларига эътибор қаритишмаса бўлмайди.

Давлатимизда "Кексаларни эъзозлаш йили" деб эълон қилинди. Ҳозирча бирорта клубимизда кексаларни эъзозлаш бўйича тадбир ўтказилмади. Барчамиз кексаларимизни эъзозлашимиз керакпорт ҳақида тўхталадиган бўлсам, биз ҳам Ўзбекистон фанлар академияси билан биргаликда Ўзбекистонлик спортчиларнинг кучига куч қўшадиган, аммо доппинг кирмайдиган дори-дармонлар яратиш устид иш бошладик. Бразилиядаги олимпиадада фойдаланилади. Биз Рио-2016да 100дан ортиқ спортчи билан иштирок этишни режалаштиряпмиз. Умид қиламан, футбол бўйича Ўзбекистон эркаклар ва аёллар олимпия терма жамоалари тарихда илк маротаба иштирок этишади!"

Манба: stadion.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мираброр Усмонов: Журналистларга раҳмат, уларсиз футболимиз ривожланмайди