date

"Манчестер Сити" "Арсенал"га қарши асосий таркибини эълон қилди

"Манчестер Сити" "Арсенал"га қарши асосий таркибини эълон қилди

Англия Премьер-лигасининг бешинчи тури доирасидаги энг марказий баҳс сифатида Лондоннинг “Эмирейтс” стадионида бўлиб ўтадиган “Арсенал” — “Манчестер Сити” тўқнашуви кутилмоқда. Чемпионлик учун асосий даъвогар бўлган икки жамоа ўртасидаги беллашув нафақат Англия, балки бутун дунё футболи мухлислари диққат марказида турибди. Ўзбекистонда ҳам ишқибозларнинг кўпчилиги анъанавий равишда манчестерликларга мухлислик қилиши маълум.

Айнан шу ўйин олдидан cityxtra.co.uk сайти Гвардиоланинг қайси футболчиларга асосий таркибда ишонч билдириши ҳақида ўз таҳлилларини тақдим этди.

Дарвозада:
Италия терма жамоаси посбони Жанлуижи Доннарумма “Манчестер Юнайтед” ва “Наполи”га қарши баҳсларда жамоасини бир неча марта қутқарган эди. Унинг муҳим сейвлари ва тажрибаси “Арсенал”га қарши ўйинда ҳам асосий таркибдан жой олишига шубҳа қолдирмайди.

Ҳимоя чизиғи:
Ўзбек футболчиси Абдуқодир Ҳусанов сўнгги турларда ўнг қанот ҳимоясида ишончли ўйнади ва жамоанинг энг ишончли нуқталаридан бирига айланди. Рубен Диаш танқидларга қарамасдан ҳимоя марказида етакчи сифатида майдонга тушиши кутиляпти. Йошко Гвардиол жароҳатдан қайтгач, ўзининг универсаллиги ва марказдаги мустаҳкамлиги билан жамоага куч қўшди. Чап қанотда эса академия тарбияланувчиси Нико О’Рейлига ишонч билдирилиши мумкин.

Ярим ҳимояда:
Таянч зонада тажрибали Родри асосий номзод саналади. Бироқ у тўлиқ соғлом бўлмаса, Нико Гонсалес захирадан тушиши мумкин. Тижани Рейндерс ҳаракатчанлиги ва тактик фикри билан жамоа учун катта аҳамиятга эга. Фил Фоден эса ҳозирги спорт формаси билан яна жамоанинг етакчиларидан бири сифатида эътироф этиляпти.

Ҳужум чизиғи:
Гвардиоланинг ҳужум триоси анъанавий равишда Оскар Бобб, Эрлинг Холанд ва Жереми Докудан иборат бўлади. Холанд жамоанинг асосий гол машинаси бўлиб қолмоқда. Доку нафақат рақиб ҳимоячиларини адаштириб, имкониятлар яратади, балки ўзи ҳам гол уряпти. Бобб эса индивидуал маҳоратлари билан доим хавф туғдиради.

Шу тариқа, “Манчестер Сити”нинг тахминий асосий таркиби қуйидагича:
Доннарумма; Ҳусанов, Диас, Гвардиол, О’Рейли; Родри, Рейндерс, Фоден; Бобб, Доку, Холанд.

Беллашув жуда кескин ва принципиал тарзда ўтиши кутиляпти. Бу ўйин чемпионлик учун курашда ҳал қилувчи лаҳзалардан бири бўлиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Манчестер Сити" "Арсенал"га қарши асосий таркибини эълон қилди