
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг 3-турида «Брайтон»га қарши кечган ўйиндан кейин жамоанинг мағлубияти ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Мутахассисга кўра, иккинчи гол айнан рақибнинг тезкор ҳужумчилари сабаб киритилди:
— Биз иккинчи тўпни рақиб футболчиларнинг жуда чаққон ҳаракатлари орқали ўтказиб юбордик. Улар ҳаддан ташқари тезлик билан олдинга чиқишди.
Гвардиола шунингдек, ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди:
— Балки Ҳусанов ўша вазиятни қайтарган бўларди. Чунки у жуда тезкор ва эпчил футболчи. Лекин афсуски, у мушакларидан жароҳат олди ва баҳсни давом эттира олмади. Менимча, унда жиддий муаммо йўқ, барчаси жойида бўлади, — деди испаниялик мураббий.
Гвардиоланинг ушбу фикрлари «шаҳарликлар» мухлислари орасида ҳам қизғин муҳокамага сабаб бўлди. Кўпчиликнинг айтишича, Ҳусановнинг захирага олиниши жамоа ҳимоясини анча сустлаштирган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.