date

Луис Энрике 2025 йилнинг энг яхши мураббийи бўлди

Луис Энрике 2025 йилнинг энг яхши мураббийи бўлди

Парижда бўлиб ўтган "Олтин тўп" маросимида Луис Энрике 2025 йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Унинг қўл остида ПСЖ ўтган мавсумда тўртта совринни қўлга киритди: Франция чемпионати, Франция кубоги, Франция Суперкубоги ва Чемпионлар лигаси.

Энрике Франция чемпионатида ПСЖга қарши ўйинда бўлгани учун маросимда иштирок этмади. Шунингдек, мукофот учун Ханс-Дитер Флик, Арне Слот, Энсо Мареска ва Антонио Конте даъвогарлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, Луис Энрике 2023 йилнинг ёзида ПСЖ бошқарувига келган ва шундан буён катта муваффақиятларга эришганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Луис Энрике 2025 йилнинг энг яхши мураббийи бўлди