date

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг жароҳат олганини тасдиқлади (видео)

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг жароҳат олганини тасдиқлади (видео)

АПЛ 5-туридан ўрин олган «Арсенал» — «Манчестер Сити» баҳсидан сўнг жамоа бош мураббийи Пеп Гвардиола матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди. Испаниялик мутахассис ўйин натижасини таҳлил қилишдан олдин жамоасининг сўнгги ҳафтадаги юклама ва қийинчиликларига урғу қаратди.

«Бу ҳафтада содир бўлган воқеаларни инобатга олмасдан туриб, ушбу ўйинни баҳолаб бўлмайди. Аввал «Манчестер Юнайтед», кейин эса «Наполи»га қарши жуда оғир баҳслар ўтказдик. Шундан сўнг Лондонга келиб, яна юқори даражадаги рақибга қарши майдонга тушдик. Жамоамнинг бундай шароитда матонат билан ҳаракат қилгани олдида шляпамни ечаман», — деди Гвардиола.

Унинг фикрича, баҳсдаги дуранг натижаси тўлиқ мантиқий бўлди:
«Биз айрим тактик ўзгаришлар қилдик, аммо бугун «Арсенал» биздан яхшироқ ўйнади. Шунга қарамай, натижа ўтган мавсумдагидан ҳам, шунингдек, «Юнайтед»га қарши ўтган ҳафтадаги баҳсдан ҳам яхшироқ чиқди. Шу сабабли бугунги дуранг биз учун қониқарли ҳисобланади».

Мураббий жамоада чарчоқ ва жароҳатлар сони ортиб бораётганини ҳам таъкидлади:
«"Наполи"га қарши ўйин жуда ҳиссиётларга бой бўлди. Кейин 4-5 соатлик сафардан сўнг Лондонга етиб келиш осон эмас. Ўйинлар орасида вақт жуда кам, футболчилар чарчоқни ҳис қилмоқда. Шу билан бирга, бир неча асосий ўйинчи жароҳат олган, бу эса ишимизни янада қийинлаштирмоқда. Бугун ҳам Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ўйинни ўтказа олмади».

Гвардиола сўзларига кўра, жамоа олдида жуда тиғиз тақвим турибди, аммо «Сити» ҳар қандай шароитда ҳам кучли қолиш учун ҳаракат қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг жароҳат олганини тасдиқлади (видео)