АПЛнинг навбатдаги турида катта қизиқиш билан кутилган “Брайтон” — “Манчестер Сити” ўйини бўлиб ўтди. Учрашув 2:1 ҳисобида мезбонлар фойдасига якунланди.
Бу беллашув мухлислар учун яна бир муҳим жиҳати билан ёдда қолди. Меҳмонлар сафида ўзбекистонлик ёш ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибдан жой олди. У майдонда 85 дақиқа ҳаракат қилди ва шундан сўнг мушак жароҳати сабаб ўйинни муддатидан олдин якунлади.
Ҳусановнинг ўйини футбол таҳлилчилари эътиборидан четда қолмади. Maшҳур статистик нашр Sofascore унинг ҳаракатларига 6,7 балл қўйди. Бу натижа ҳимоячининг тўп билан ишлаши, дуэллардаги ҳаракатлари ва ўйин интизомига қараб баҳоланди.
Ёш ҳимоячи учун АПЛдаги навбатдаги муҳим синов мухлисларни ҳам қизиқишга солди. Жароҳатнинг қанчалик жиддийлиги эса яқин кунларда тиббий кўрикдан сўнг маълум бўлади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!