Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида футбол ишқибозлари узоқ кутиб келган марказий баҳс – “Манчестер Сити” ва “Арсенал” тўқнашувига гувоҳ бўлади. Бу учрашув нафақат турнинг, балки бутун мавсумнинг энг муҳим беллашувларидан бири сифатида қайд этилмоқда. Чунки майдонда ўзаро рақобатга киришадиган мураббийлар – Хосеп Гвардиола ва унинг собиқ шогирди Микель Артета.
Беллашувдан аввал турли нашрлар жамоаларнинг асосий таркиблари борасида ўз тахминларини тақдим этди. Бу эса мухлислар орасида янада қизиқиш уйғотди.
“Al Jazeera” нашри маълумотига кўра, “Арсенал” қуйидаги таркиб билан майдонга тушиши мумкин: Райя дарвоза посбони сифатида, ҳимояда Тимбер, Салиба, Габриэль ва Калафьори. Ярим ҳимояда эса Мерино, Зубименди ва Райс. Ҳужум чизиғида эса Мадуэке, Дьёкереш ва Мартинелли жой олади.
“Сити”нинг эса эҳтимолий асосий таркиби қуйидагича: Доннарумма – дарвоза посбони, ҳимояда Ҳусанов, Диаш, Гвардиол ва О’Райли. Ярим ҳимояда Родри, Силва, Рейндерс, Фоден, ҳужумда эса Холанд ва Доку.
“Sports Mole” ҳам деярли шунга ўхшаш таркибни тақдим этди. Улар “Арсенал” учун юқоридаги номларни қайд этган бўлса, “Сити”да ҳам Доннарумма асосий таркибда, ҳимояда Ҳусанов, Диаш, Гвардиол, О’Райли, ярим ҳимояда Родри ва Силва, ҳужум чизиғида эса Фоден, Рейндерс, Холанд ва Доку бўлиши кутилмоқда.
Энг қизиқ тахмин эса “London Evening Standard” сайти томонидан тақдим этилди. Унга кўра, “Арсенал” асосий таркибида Мартинелли ўрнига Эзе майдонга тушиши мумкин. “Манчестер Сити”да эса Диашнинг ўрнини Аке эгаллаши, ҳужум чизиғида эса Савиньо пайдо бўлиши эҳтимол қилинмоқда.
"Sports Illustrated" нашри ҳам ушбу беллашув учун ўз тахминий таркибини эълон қилди:
Бу беллашув ҳар жиҳатдан интрига ва драматизмга тўла. Бир тарафда мавсум давомида ғолиблик учун асосий даъвогар сифатида кўрилаётган Гвардиола шогирдлари, иккинчи тарафда эса йилдан-йилга кучайиб бораётган ва ўз амбицияларини очиқ намоён этаётган Артета жамоаси.
Ҳар қандай ҳолатда, ушбу ўйин Премьер-лига мухлислари учун ёрқин футбол томошаси бўлиши шубҳасиз.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!