date

Нукусда алимент ўрнига турар жой расмийлаштирилди

Нукусда алимент ўрнига турар жой расмийлаштирилди

Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг 2025 йил 13 июнь санасида чиқарилган ижро ҳужжатига асосан, ундирувчи Е.Д. фойдасига унинг тарбиясида бўлган уч нафар фарзанд таъминоти учун қарздор К.Д.дан ҳар ойлик жами даромадининг ярми миқдорида алимент ундириш белгиланган эди.

Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Нукус шаҳар бўлимига келиб тушгач, бўлим ходимлари томонидан белгиланган тартибда ижро ишлари бошланган.

Ижро жараёнида жавобгар К.Д. алимент мажбурияти ўрнига ўзига тегишли бўлган Нукус шаҳри Бағманлар кўчасида жойлашган турар жойни ундирувчи Е.Д. номига расмий равишда ўтказиб берган.

Шу муносабат билан, суд қарорининг ижроси таъминланган деб топилиб, жавобгар К.Д. алимент тўлаш мажбуриятидан озод этилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Нукусда алимент ўрнига турар жой расмийлаштирилди