Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиёда яна ютқазди

Леонид Слуцкий мураббийлигидаги «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 6-турида сафарда «Санфречче Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва яна очкосиз қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада киритилди: япон жамоаси ҳимоячиси Хаято Араки ҳал қилувчи зарбани амалга оширди. Бу мағлубият Хитой клуби учун турнирдаги кетма-кет учинчи ютқазиш бўлди.
Олти турдан сўнг «Шанхай Шенхуа» 4 очко билан турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди. «Хиросима» эса 11 очко жамғарган ҳолда 3-поғонада бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг