date

«Борнмут» Греция терма жамоаси дарвозабонини таркибига қўшди

«Борнмут» Греция терма жамоаси дарвозабонини таркибига қўшди

«Борнмут» грецийалик дарвозабон Христос Мандас билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди. Бу ҳақдаги маълумот клубнинг расмий сайтида тасдиқланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Гилослар» 24 ёшли голкиперни Римнинг «Лацио» клубидан мавсум охиригача ижара асосида олди. Келишувда сотиб олиш банди ҳам мавжуд бўлиб, у Мандас Англияда белгиланган миқдорда учрашув ўтказса, автоматик тарзда кучга киради.

Аввалроқ инсайдер Фабритсио Романо дарвозабоннинг ижараси «Борнмут»га 3 миллион евроға тушишини маълум қилганди.

Жорий мавсумда Мандас майдонга атиги бир бор тушди — Италия Кубоги ўйинида. Ўша учрашувда у дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Борнмут» Греция терма жамоаси дарвозабонини таркибига қўшди