
Олмаотада ёшлар ўртасида замонавий бешкураш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг U19 терма жамоаси иккита олтин медални қўлга киритди.
Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди. Шахсий ҳисобда Меҳринисо Қаҳрамонова ғолиб чиқди.
Яна бир олтин медални у Самира Абзалова билан биргаликда эстафетада қўлга киритди. Чемпионат 2025 йилнинг 25 октябридан 2 ноябригача давом этди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар