date

ФИФА «The Best»ни бекор қилиб, янги формат жорий этади

ФИФА «The Best»ни бекор қилиб, янги формат жорий этади

ФИФА 2026 йилдан эътиборан анъанавий «The Best» мукофотини топшириш маросими ўтказилмаслигини расман маълум қилди. Бу ҳақда Football Tweet (X) манбаси хабар тарқатди. Қайд этилишича, мазкур қарор футбол оламидаги тақдирлаш тизимини тубдан янгилаш ва уни замон талабларига мослаштириш мақсадида қабул қилинган.

Манба маълумотларига кўра, «The Best» мукофоти ўрнини янги, замонавий форматдаги халқаро тақдирлаш маросими эгаллайди. Ушбу янги лойиҳа Дубай Спорт Кенгаши билан ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилган. Айни ташкилот шу пайтга қадар Globe Soccer Awards мукофотининг асосий ҳамкори ва ташкилотчиси сифатида танилиб келмоқда.

ФИФА янги формат орқали тақдирлаш маросимининг географиясини кенгайтириш, турли қитъалардаги футбол мухлисларини жалб қилиш ва унинг халқаро нуфузини янада оширишни кўзламоқда. Шунингдек, янги лойиҳа орқали футболчилар, мураббийлар ва клублар фаолиятини кенгроқ аудиторияга тақдим этиш мақсад қилинган.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, «The Best» мукофоти 2016 йилда ФИФА ва France Football ўртасидаги ҳамкорлик тугатилгандан сўнг таъсис этилган эди. У қисқа вақт ичида футбол дунёсида энг нуфузли индивидуал совринлардан бирига айланган. Энди эса ФИФА янги босқичга ўтиб, глобал миқёсда янада кенг қамровли ва таъсирли тақдирлаш маросимини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ФИФА «The Best»ни бекор қилиб, янги формат жорий этади