
Риёдда бўлиб ўтаётган Ислом бирдамлик ўйинларида оғир атлетика бўйича 65 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик спортчи Адҳамжон Эргашев бир кунда учта медаль соҳибига айланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси хабар берди.
Эргашев даст кўтариш машқларида 134 кг натижа билан бронза медалини қўлга киритди. Силтаб кўтариш машқларида у 170 кг кўтариб, олтин медални қўлга киритди.
Икки машқнинг умумий натижаси – 304 кг билан эса у кумуш медални қўлга киритди. Шу тариқа, Адҳамжон Эргашев тўлиқ медал жамғармасини йиғиб, Ўзбекистон терма жамоасининг умумий медаллар ҳисобига катта ҳисса қўшди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар