
Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин якунланаётган йилда жамоа урган энг яхши гол қайси эканини айтди. Мутахассис сентябрь ойида Қатарга қарши сафардаги баҳсда Алексей Миранчук урган голни алоҳида эътироф этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Карпиннинг сўзларига кўра, эпизодда Миранчук тўпни моҳирона сақлаб қолди, вазиятдан чиқиб, Сергеевга узатма берди, у эса тўпни посна билан қайтариб ташлади. Якунда Миранчук дарвозабонни бир бурчакка ётқизиб, зарбани бошқа томонга йўллаб, ўз маҳоратни кўрсатган.
Эслатиб ўтамиз, ўша учрашувда Россия терма жамоаси Қатарни меҳмонда 4:1 ҳисобида мағлуб этган. УЕФА ва ФИФА санкциялари сабаб Карпин жамоаси қарийб тўрт йилдан бери фақат ўртоқлик ўйинларида майдонга тушмоқда.
Россия терма жамоасининг навбатдаги йиғини март ойининг охирида бўлиб ўтади. Ҳозирча рақиб ким бўлиши маълум қилинмаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.