date

Трент «Реал»ни тарк этиши мумкин, АПЛдан уч клуб кузатмоқда

Трент «Реал»ни тарк этиши мумкин, АПЛдан уч клуб кузатмоқда

Трент Александер-Арнолд ёзги трансфердан кейин «Реал»даги фаолиятини унчалик ишончли бошлай олмади. Мадрид клуби инглиз ҳимоячиси вақт ўтиши билан ўйинини яхшилашига ишонмоқда, бироқ келаси йилда АПЛдан таклифлар келишини ҳам кутмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Defensa Central хабарига кўра, Трентни «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед» ва «Ньюкасл» жиддий назоратга олган. Манбада айтилишича, ушбу клубларнинг ҳар бири 27 ёшли футболчи учун 40 миллион евро таклиф қилишга тайёр.

Трент «Реал» сафида ҳозиргача 16 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 3 та голли узатма билан ҳисоби очган.

Ҳозирда «Реал» Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Трент «Реал»ни тарк этиши мумкин, АПЛдан уч клуб кузатмоқда