Иккинчи Бундеслига тўпурари Юнус Эбнуталиб «Айнтрахт»га ўтади

Иккинчи Бундеслига тўпурари Юнус Эбнуталиб «Айнтрахт»га ўтади

22 ёшли ҳужумчи Юнус Эбнуталиб Франкфуртнинг «Айнтрахт» жамоасига қўшилади. Клуб бу ҳақда расмий сайти орқали маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Трансфер 2026 йил 1 январдан кучга киради. Томонлар 2031 йил ёзигача мўлжалланган шартнома имзолади. Бошқа манбаларга кўра, Иккинчи Бундеслиганинг жорий мавсумидаги энг сермаҳсул футболчиси бўлган Эбнуталиб учун товон пули бонусларсиз 8 миллион еврони ташкил этади.

Марокаш илдизларига эга футболчи «Элферсберг» сафида 19 учрашувда 12 бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Унинг ҳиссаси билан жамоа турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Шалке»дан 4 очко ортда қолмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар