date

Италия суперкубоги. "Наполи" "Милан"ни мағлуб этиб финалга чиқди

Италия суперкубоги. "Наполи" "Милан"ни мағлуб этиб финалга чиқди
"Наполи" Италия Суперкубоги ярим финалида "Милан"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, турнир финалига йўл олди. Ўйин Эр-Риёдда бўлиб ўтди ва унда Антонио Контенинг жамоаси ўз имкониятларидан самарали фойдаланиб, ишончли ғалабага эришди.

Учрашув тактик курашга бой бўлиб, сокин темпда ўтди. "Наполи" тўпни кўпроқ назорат қилди ва бўш зоналарни излашда сабр билан ҳаракат қилди.

Ҳисоб биринчи бўлимнинг сўнггида очилди. 40-дақиқада Нереш чап қанотдаги ҳужумдан кейин узатилган тўпни дарвозага жойлаб, Неаполь клубини олдинга олиб чиқди.

"Милан" позицион ҳужумлар қилишга ҳаракат қилди, аммо ҳужумларни якунлашда қийинчиликларга дуч келди. Иккинчи бўлимда ўйин характери ўзгармади.

"Наполи" прагматик ўйин кўрсатиб, рақибга тезкор ҳужумлар уюштириш имконини бермади. Бундай босим 63-дақиқада иккинчи гол билан якунланди.

Хойлунд кескин бурчакдан чиқиб, ҳисобни оширди. Қолган вақт давомида "Милан" жиддий таҳдидлар яратишга муваффақ бўлмади.

"Наполи" ишончли ўйин кўрсатиб, финал ҳуштаги билан турнир финалига йўл олди.

Италия суперкубоги. Яримфинал
Наполи — Милан 2:0
18 декабр. Риёд. «King Saud University Stadium»
Голлар: Нерес (39), Ҳойлунд (63).
Наполи — Милинкович-Савич, Ди Лоренцо, Раҳмани, Жезус, Спинаццола (Гутиеррес, 81), Элмаз (Ланг, 77), Лоботка, Мaктоминей, Политано (Маццоки, 78), Нерес (Вергара, 88), Ҳойлунд (Лукка, 82).
Милан — Менян, Томори, Де Винтер (Атекаме, 69), Павлович, Салемакерс (Фофана, 69), Лофтус-Чик, Яшари (Модрич, 75), Рабио, Эступинан, Нкунку, Пулишич.
Огоҳлантиришлар: Рабио (38), Спинаццола (81), Мактоминей (83), Томори (83), Атекаме (85).

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Италия суперкубоги. "Наполи" "Милан"ни мағлуб этиб финалга чиқди