
«Зенит»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Владислав Радимов «Милан»нинг 2025/2026 йилги мавсумдаги ёндашуви уни ҳайратга солаётганини айтди. Унинг фикрича, бундай даражадаги клуб ҳар бир соврин учун курашиши шарт, бироқ жамоа аллақачон Италия Кубоги ва Италия Суперкубогида ғолиблик имкониятидан айрилган.
«Улар Кубокдан чиқиб кетди, бу ерда ҳам чиқиб кетди. Бу — моҳиятан соврин ютиши керак бўлган жамоа.
Энди фақат Италия чемпионати қолди», — деди Радимов «Матч ТВ» эфирида. Эксперт Италия Суперкубоги ярим финалида «Наполи»га қарши ўйинни ҳам эслаб ўтди.
Радимовнинг таъкидлашича, «Милан»нинг таркиби рақибникига нисбатан асосий таркибга кўпроқ ўхшаган, бироқ ўйин сифати жиҳатидан неаполликлар Массимилиано Аллегри бошқарувидаги жамоани ортда қолдирган. Учрашув 2:0 ҳисобида «Наполи» фойдасига якунланди.
Турнир финалида «Наполи» «Интер» ва «Болонья» жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.