Францияда Сафоновнинг кўпроқ ўйнаши сабаблари айтилди

Франциялик журналист Даниэль Риоло Матвей Сафоновнинг «ПСЖ» старт таркибида кетма-кет тўрт ўйинда майдонга тушишини икки эҳтимолий омил билан изоҳлади. Риоло фикрича, россиялик дарвозабон машғулотларда Люка Шевальедан яхшироқ кўринаётгани, шунингдек, рақибига нисбатан руҳий жиҳатдан ҳам барқарорроқ бўлиши мумкин.
«Машғулотларда нимадир бўлаётганга ўхшайди. Афтдан, Шевалье у ерда юқори савия кўрсатаётгани йўқ.
У психологик тушкунлик ҳолатида, мавсум бошидан кўнгли қолган ва мутлақо заиф», деди Риоло RMC Sport'даги After Foot эфирида. Сафонов Франция чемпионатида «Ренн» ва «Мец»га қарши ўйинларда, Чемпионлар лигасида Испаниянинг «Атлетик» жамоасига қарши учрашувда ҳамда FIFA Қитъаларо кубоги финалида Бразилиянинг «Фламенго»сига қарши баҳсда майдонга тушди.
Ушбу тўрт ўйинда у уч гол ўтказиб юборди, финалда эса бразилияликлар билан пенальтилар сериясида кетма-кет тўртта зарбани қайтарди. «ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике эса Сафонов энди асосий дарвозабонга айланадими, деган саволга аниқ жавоб бермади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг