Левандовски Мессининг жамоаси Интер Майами рўйхатидан ўрин олмади

Ҳужумчи Роберт Левандовски Лионел Месси билан бир жамоада тўп сурмайди. Ишончли инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда маълум қилишича, 37 ёшли полшалик футболчи билан боғлиқ миш-мишларга қарамай, Левандовски "Интер Майами"нинг қисқа рўйхатига киритилмаган.
Қайд этилишича, Левандовски ҳозир бутун эътиборини "Барселона"даги ўйинларига қаратган. У келажаги бўйича қарорни фақат келаси йили қабул қилиши режалаштирилган.
Роберт Левандовскининг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2025/2026 йилги мавсум якунигача мўлжалланган. Transfermarkt порталига кўра, тажрибали тўпурар 9 миллион евроға баҳоланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг