
“Зенит”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Владислав Радимов “ПСЖ” — “Фламенго” учрашувида Матвей Сафоновни қаҳрамонга айлантирган муҳим деталларни тилга олди. Эксперт фикрича, парижликлар ўйиннинг асосий вақтидаёқ ғалаба қозониши мумкин эди.
Бундай ҳолатда эса Сафонов қаҳрамон эмас, аксинча, антиқаҳрамон сифатида эсда қолиб кетиш хавфи бор эди. “Футболда деталлар жуда кўп нарсани ҳал қилади.
Асосий вақт охирида Маркиньос бўш дарвозага ура олмади. Агар у гол урганида, биз “ПСЖ” ютди, Матвейга эса бир марта пенальти нуқтасидан зарба берилди ва у гол ўтказиб юборди, дер эдик”, — деди Радимов “Матч ТВ” эфирида.
Натижада Сафонов ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида тўртта зарбани қайтарди ва ФИФА турнирлари 121 йиллик тарихида бунга эришган илк дарвозабон сифатида жаҳон футболи тарихига кирди. Мутахассислар энди россиялик футболчи “ПСЖ”нинг асосий таркибидан доимий ўрин олишга лойиқ, деган фикрга яқин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.