date

Чемпионлар лигасида Кейн иккинчи, Ямал эса еттинчи ўринда бормоқда

Чемпионлар лигасида Кейн иккинчи, Ямал эса еттинчи ўринда бормоқда

Чемпионлар лигасининг умумий босқичи якунига яқинлашди: жамоалар олдида атиги битта тур қолди. Етти ўйин ҳафтасидан кейин WhoScored статистик порталининг энг яхши футболчилар рейтингида Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе пешқадамлик қилмоқда. Француз футболчи тўпурарлар пойгасида ҳам 11 гол билан олдинда кетяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўртача баҳолар бўйича иккинчи ўринни «Бавария»нинг ҳужумчиси Ҳарри Кейн эгаллаган. Кучли учликни эса Кейннинг жамоадоши Майкл Олисе якунлаб турибди. «Атлетико» вакили Хулиан Алварес тўртинчи, «Ливерпул» ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи эса бешинчи поғонада қайд этилган.

6–10-ўринлардан Виктор Осимҳен («Галатасарой»), Ламин Ямал («Барселона»), Йенс Хауге («Будё-Глимт»), Хвича Кварацхелия («ПСЖ») ҳамда «Реал» дарвозабони Тибо Куртуа жой олган.

Сўнгги тур учрашувлари 28 январь куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Чемпионлар лигасида Кейн иккинчи, Ямал эса еттинчи ўринда бормоқда