date

Доннарумма Траффордни "Ман Сити" асосий таркибидан сиқиб чиқарди

Доннарумма Траффордни "Ман Сити" асосий таркибидан сиқиб чиқарди

"Ман Сити" дарвозабони Жеймс Траффорд жорий мавсумда асосий таркибдаги ўрнини йўқотгани ва бошидан кечираётган қийинчиликлари ҳақида гапирди. 23 ёшли посбон мавсум бошида Пеп Гвардиола танловига кўра биринчи рақамли дарвозабонга айланган эди. Бироқ трансфер ойнасининг сўнгги кунида Италия терма жамоаси сардори Жанлуижи Доннарумма "PSJ"дан трансфер қилингач, Траффорд захира ўриндиғига михланиб қолди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Ўтган ёзда "Бернли"дан қайтган англиялик дарвозабон Премьер лиганинг дастлабки учта турида майдонга тушишга улгурган эди. Ҳозирда у асосан кубок баҳсларида иштирок этмоқда. Траффорднинг таъкидлашича, унинг клубга қайтиш қарори кутилган натижани бермаган бўлса-да, бу тажриба унинг профессионал сифатида ўсишига ёрдам бермоқда. Футболчи ҳар куни ўз устида ишлашда давом этаётганини билдирди.


«Мавсум давомида кўп пасайиш ва кўтарилишлар бўлди, чунки мен етарлича ўйин амалиётига эга бўлмадим. Ёзда қабул қилган қарорим энг яхши натижани бермади, лекин мен ижобий кайфиятни сақлаб қолишга ҳаракат қиляпман. Бу йил мен учун катта ўрганиш мактаби бўлди ва мен ҳар куни ғалаба қозонишга интиляпман», — дея Траффорд ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Траффорд кубок ўйинларида ишончли ҳаракат қилиб, жамоасига муҳим ғалабаларни келтирмоқда. Хусусан, у Англия лига кубоги финалида "Арсенал"га қарши ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва Англия кубогида Муҳаммад Салахнинг пеналтисини қайтарди. Эндиликда у шанба куни "Саутгемптон"га қарши ярим финалда майдонга тушиши кутилмоқда. Шу билан бирга, дарвозабонга "Астон Вилла" томонидан қизиқиш борлиги ва у ёзда жамоани тарк этиши мумкинлиги айтилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Доннарумма Траффордни "Ман Сити" асосий таркибидан сиқиб чиқарди