date

Компани «Бавария» ҳимоясидаги асосий муаммони очиқлади

Компани «Бавария» ҳимоясидаги асосий муаммони очиқлади

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани жамоа ҳимоячилари Конрад Лаимер ва Йосип Станишичнинг майдондаги ўрни борасида якуний қарорга кела олмаётганини тан олди. Ҳар икки футболчи жорий мавсумда мюнхенликлар сафида барқарор ўйин кўрсатиб, ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам фаоллик кўрсатмоқда. 28 ёшли Лаимер барча мусобақаларда 13 та гол ва ассист қайд этган бўлса, 26 ёшли Станишич ҳисобида 10 та самарали ҳаракат мавжуд. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Компани ҳар ҳафта мураббийлар штаби билан ушбу икки ўйинчини қайси қанотга қўйиш масаласини муҳокама қилишини маълум қилди. Мавсумнинг биринчи ярмида Лаимер ўнгда, Станишич эса чапда ҳаракат қилган эди. Бироқ сўнгги вақтларда, хусусан, «Реал Мадрид» ва «Байер»га қарши муҳим баҳсларда мураббий уларнинг ўрнини алмаштириб синаб кўрмоқда. Компанининг сўзларига кўра, ҳар икки ҳимоячи ҳам ҳар қандай қанотда бирдек ишончли ўйнай олади.


Шу билан бирга, чап қанот ҳимоясида рақобат янада кучайиши кутилмоқда. Жиддий жароҳатдан сўнг сафга қайтган Альфонсо Дэвис асосий таркибга кириш учун курашга қўшилди. 25 ёшли канадалик футболчи апрель ойидан буён ўзининг энг яхши формасига қайтмоқда ва сўнгги ўйинларда захирадан майдонга тушиб, самарали ҳаракатлари билан мураббийлар эътиборини тортмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Компани «Бавария» ҳимоясидаги асосий муаммони очиқлади