Аргентина гранд клуби «Килмес» стадионини қайта қуриш учун мухлисларни чақирди

Аргентинанинг энг қадимий жамоаларидан бири саналадиган «Килмес» 1887 йилда ташкил топган ва йиллар давомида катта мухлислар армиясини тўплаган. Бироқ ҳозир клуб оғир даврни бошдан кечирмоқда ва қўллаб-қувватлашга муҳтож. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу сабаб раҳбарият стадионни қайта қуриш ғоясини илгари суриб, мухлисларга ноодатий мурожаат қилди. Гап пул йиғиш ёки хайрия сўраш ҳақида эмас — клуб тарафдорларини эски услубда, бевосита стадионга келиб, жисмоний меҳнат билан реконструкция ишларида қатнашишга таклиф этмоқда.
Жанубий яримшарда ёзнинг жазирама кунлари ҳукмрон бўлишига қарамай, мухлислар бу чақириққа фаол жавоб берди ва стадиондаги ишларга кўнгилли тарзда қўшилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг