date

Аргентиналик «Килмесс» стадионни қайта қуриш учун мухлисларни чақирди

Аргентиналик «Килмесс» стадионни қайта қуриш учун мухлисларни чақирди

1887 йилда ташкил топган ва Аргентина футболидаги энг қадимги жамоалардан бири саналадиган «Килмесс» ҳозирда оғир даврни бошдан кечирмоқда. Клуб раҳбарияти вазиятдан чиқиш учун ўзининг содиқ мухлисларидан ёрдам сўради. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Гап одатдаги хайрия маблағи йиғиш ҳақида эмас. «Килмесс» стадионни қайта қуриш ишларида мухлисларни бевосита қатнашишга, яъни келиб жисмоний меҳнат қилиб, таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш бўйича топшириқларни бажаришга таклиф қилди.

Жанубий яримшарда ёзнинг жазирама кунлари бўлишига қарамай, мухлислар клуб чақириғини илиқ қабул қилди ва стадиондаги ишларга кўнгилли тарзда қўшилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аргентиналик «Килмесс» стадионни қайта қуриш учун мухлисларни чақирди