date

Шри-Ланкада 22 нафар буддист роҳибдан 110 килограммдан зиёд наркотик модда аниқланди

Шри-Ланкада 22 нафар буддист роҳибдан 110 килограммдан зиёд наркотик модда аниқланди

Шри-Ланкада 22 нафар буддист роҳиб 110 килограммдан зиёд наркотик моддаларни олиб киришга ҳаракат қилган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда “Daily Mirror” нашри хабар берди.

Ҳодиса Бандаранаике халқаро аэропортида, пойтахт Коломбо шаҳридан шимол томонда рўй берган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мазкур мусодарани аэропорт тарихидаги энг йирик ҳолатлардан бири сифатида баҳоламоқда.

Маълумотларга кўра, роҳиблар Таиланд давлатидан келган бўлиб, уларнинг юклари орасидан жами қарийб 112 килограмм “каннабис” ва “гашиш” аниқланган. Мусодара қилинган ноқонуний юкнинг умумий қиймати 1,1 миллиард Шри-Ланка рупиясидан (тахминан 3,45 миллион АҚШ доллари) ортиқ экани айтилмоқда.

Қўлга олинган шахслар жорий йилнинг 26 апрель куни Негомбо шаҳридаги судга олиб борилган. Тергов натижаларига кўра, ушбу операцияни мамлакатнинг ғарбий қисмида жойлашган ибодатхоналардан бирига мансуб уч нафар роҳиб бошқарган. Қолган 19 нафар иштирокчи эса Facebook орқали жалб этилган.

Дастлабки маълумотларга қараганда, аксарияти 30 ёшга тўлмаган ёш роҳибларга бепул авиачипта, яшаш шароити ва овқатланиш ваъда қилинган. Уларга аслида мактаб ўқувчилари учун “ўқув қўлланмалари ва ширинликлар” ташилаётгани айтилган.

Шунингдек, Гампаҳа ҳудудида мазкур гуруҳнинг эҳтимолий ташкилотчиси ҳам қўлга олинган. Тергов жараёнида маълум бўлишича, ушбу гуруҳ ўтган ой ҳам 12 нафар роҳиб иштирокида шунга ўхшаш операцияни амалга оширган ва яқин вақт ичида яна бир сафарни режалаштирган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Шри-Ланкада 22 нафар буддист роҳибдан 110 килограммдан зиёд наркотик модда аниқланди