Родри жароҳат сабабли "Ман Сити"нинг "Бернли"га қарши ўйинини ўтказиб юборади

1 дақиқа ўқиш207
Родри жароҳат сабабли "Ман Сити"нинг "Бернли"га қарши ўйинини ўтказиб юборади

"Ман Сити" ярим ҳимоячиси Родри чов қисмидаги жароҳат сабабли Премьер-лиганинг навбатдаги турида "Бернли"га қарши майдонга туша олмайди. 2024 йилги "Олтин тўп" соҳиби "Арсенал" устидан қозонилган ғалабали ўйинда оқсоқланган ҳолда майдонни тарк этган эди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Хосеп Гвардиола испаниялик футболчининг сафга қайтиш муддати ҳозирча аниқ эмаслигини тасдиқлади. Шифокорлар текшируви Родри нафақат "Бернли", балки Англия кубоги ярим финали доирасидаги "Саутгемптон" билан баҳсни ҳам ўтказиб юбориши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Родри жароҳат сабабли "Ман Сити"нинг "Бернли"га қарши ўйинини ўтказиб юборади

"Ўйлайманки, у эртанги ўйинга тайёр эмас. Кейинги баҳсларда, хусусан, "Саутгемптон" ёки 12 кундан кейин "Эвертон"га қарши ўйинда унинг ҳолатига қараб қарор қабул қиламиз", — деди Гвардиола матбуот анжуманида.

Родри йўқлигида таянч ярим ҳимояси вазифасини Нико Гонсалес бажариши кутилмоқда. Мураббий Гонсалеснинг имкониятларини юқори баҳолаб, у аввал ҳам жамоага қийин вазиятларда ёрдам берганини таъкидлаб ўтди.

Родри жароҳат сабабли "Ман Сити"нинг "Бернли"га қарши ўйинини ўтказиб юборади

"Ман Сити" таркибида ҳимоя чизиғида ҳам муаммолар мавжуд. Рубен Диас тўпиғидан олган жароҳати сабабли тикланишни давом эттирмоқда ва "Бернли" билан ўйинда иштирок этмайди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?