"Бавария" Кане билан шартномани 2027 йилдан кейинги муддатга узайтирмоқчи

1 дақиқа ўқиш200
"Бавария" Кане билан шартномани 2027 йилдан кейинги муддатга узайтирмоқчи

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳужумчи Ҳарри Кане билан амалдаги шартномани узайтириш бўйича музокараларни тезлаштирди. Скй нашри хабарига кўра, томонлар янги битимни 11 июн куни бошланадиган Жаҳон чемпионатига қадар расмийлаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Германия рекордчиси футболчи ва унинг оиласидан ижобий жавоб олган. Клуб собиқ раҳбари Карл-Хайнтс Румменигге ҳужумчининг жамоада қолиш истагини тасдиқлади.

"Бавария" Кане билан шартномани 2027 йилдан кейинги муддатга узайтирмоқчи

Унинг сўзларига кўра, Кане шартномадаги товон пули бандидан фойдаланмагани унинг Мюнхенда қолиш нияти қатъий эканини англатади.

Спорт директори Макс Эберл ҳам бу позицияни қўллаб-қувватлаб, мавсум якунлангач футболчи билан музокаралар столи атрофида ечим топилишини маълум қилди. Кане 2023 йилда "Тоттенхэм"дан 100 миллион евро эвазига трансфер қилинган эди.

Ҳужумчи янги мураббий Винсент Компани қўл остида ўйин услубини ўзгартириб, кўпроқ плеймейкерлик вазифасини ҳам бажармоқда. У ҳозирга қадар мюнхенликлар сафида 141 та учрашувда майдонга тушиб, 138 та гол уришга муваффақ бўлди.

Каненинг амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Футболчининг ўзи ҳам Мюнхенда бахтли эканини ва бор эътиборини "Бавария"даги фаолиятига қаратганини таъкидлади.

Бу эса унинг яқин орада Англия Премьер-лигасига қайтиши ҳақидаги гап-сўзларга чек қўйди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?