«Ювентус» «Севилья» ҳимоячиси Хуанлу Санчесни кўзламоқда

Туриннинг «Ювентус» клуби «Севилья»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Хуанлу Санчесни таркибга қўшиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Жанлука Ди Марцио хабарига кўра, 22 ёшли футболчи «Ювентус»да Пьер Калюлюга муносиб заҳира сифатида кўрилмоқда. Бироқ келишув фақат «Севилья» ўйинчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага беришга рози бўлса амалга ошиши мумкин. Турин клуби ҳозирча тўлиқ трансферни расмийлаштиришга тайёр эмас.
Хуанлу Санчес «Севилья» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг «нервионликлар» билан шартномаси 2029 йил 30 июнгача амал қилади. Жорий мавсумда ҳимоячи барча мусобақаларда 19 ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатма берди. Transfermarkt портали футболчини 15 миллион евроға баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!