date

Франческо Фариоли "Челси" бош мураббийи бўлиш таклифини рад этди

Франческо Фариоли "Челси" бош мураббийи бўлиш таклифини рад этди

"Порту" жамоаси бош мураббийи Франческо Фариоли Лондоннинг "Челси" клуби қизиқишларига қатъий жавоб қайтарди. Италиялик мутахассис "Стемфорд Бриж"даги бўш ўринни эгаллаш ниятида эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Ҳозирда Фариоли бошчилигидаги жамоа Португалия чемпионатида ғолибликка жуда яқин турибди. Мураббий "Эстадио до Драгао"да бошлаган узоқ муддатли лойиҳасини ярим йўлда ташлаб кетмоқчи эмаслигини таъкидлади.


"Челси" раҳбарияти янги мураббий излашда давом этмоқда, бироқ Фариолининг рад жавоби клуб режаларига жиддий зарба бўлди. Италиялик мутахассис бор эътиборини Португалия чемпионлигини қўлга киритишга қаратган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Франческо Фариоли "Челси" бош мураббийи бўлиш таклифини рад этди