date

Салаҳ жароҳат туфайли «Ливерпуль»даги охирги ўйинини ўтказган бўлиши мумкин

Салаҳ жароҳат туфайли «Ливерпуль»даги охирги ўйинини ўтказган бўлиши мумкин

«Ливерпуль» ҳимоячиси Виргил ван Дейк жамоа ҳужумчиси Муҳаммад Салаҳнинг жароҳати борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Мисрлик юлдуз Англия премьер лигаси доирасида «Кристал Пэлас»га қарши кечган учрашувда майдонни кўз ёшлари билан тарк этган эди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Ушбу ҳолат мухлисларда Салаҳнинг Мерсисайд клубидаги афсонавий фаолияти муддатидан аввал якунлангани ҳақида хавотирлар уйғотди. Ҳужумчининг шартномаси якунига етаётгани сабабли, бу унинг «Энфилд»даги сўнгги ўйини бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.


Ван Дейк жамоадошининг соғайиб кетишига ва клуб билан муносиб хайрлашишига ишонч билдирди. Ҳимоячининг сўзларига кўра, Салаҳ жароҳатлардан тез тикланиш қобилиятига эга ва у яна бир бор «Ливерпуль» либосини кийишга улгуради.

Ҳозирча тиббий штаб футболчининг тикланиш муддатлари бўйича аниқ маълумот бермади. Салаҳ жорий мавсум якунида жамоани эркин агент сифатида тарк этиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Салаҳ жароҳат туфайли «Ливерпуль»даги охирги ўйинини ўтказган бўлиши мумкин