date

Уругвайда "Расинг" клуби "Бавария" тармоғидаги илк чемпионликни қўлга киритди

Уругвайда "Расинг" клуби "Бавария" тармоғидаги илк чемпионликни қўлга киритди

Уругвайнинг "Расинг" клуби ўз тарихида илк бор миллий чемпионлик унвонини қўлга киритди. Монтевидео жамоаси чемпионат якунланишига икки тур қолганда Апертура турнири ғолиблигини нақд қилди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Ушбу муваффақият клубга кузда бўлиб ўтадиган плей-офф босқичида қатнашиш ҳуқуқини берди.

"Расинг" 2023 йилдан буён Мюнхеннинг "Бавария" ва АҚШнинг "Лос-Анжелес" клублари ҳамкорлигида ташкил этилган "Ред&Голд Фоотбалл" халқаро тармоғига аъзо ҳисобланади. Мазкур лойиҳа бутун дунё бўйлаб иқтидорли ёшларни излаб топиш ва уларни ривожлантиришга қаратилган.

Ҳозирда ушбу тармоқ бешта қитъадаги ўнта турли ҳудудни қамраб олган.

Уругвайлик спорт журналисти Дамиан Эрреранинг сўзларига кўра, клубнинг ғалабаси қимматбаҳо трансферлар ҳисобига эмас, балки ички инфратузилма ва ёшлар академиясига киритилган инвестициялар эвазига амалга ошди. "Расинг" таркибининг умумий қиймати 8 млн еврони ташкил этади, бу эса мамлакатнинг бошқа гранд клублари бюджетидан бир неча баробар камдир.

Ҳамкорлик доирасида уругвайлик бир қатор ёш футболчилар аллақачон Европа клубларига йўл олди. Хусусан, Андерсон Родригес ва Мауро Маричал Австриянинг "Тирол" жамоасига ўтди.

Шунингдек, тармоқнинг бошқа бир аъзоси — Ғарбий Африкадаги "Гамбинос Старс" академияси тарбияланувчиси Бара Сапоко Ндиайе ўтган дам олиш кунларида "Бавария"нинг асосий таркибида дебют қилишга улгурди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Уругвайда "Расинг" клуби "Бавария" тармоғидаги илк чемпионликни қўлга киритди