date

ЙЧЛда «PSJ» ва «Бавария» ҳужумкор футбол келажагини белгилаб берди

ЙЧЛда «PSJ» ва «Бавария» ҳужумкор футбол келажагини белгилаб берди

Европа футболида ҳужумкор ўйин услуби янги босқичга чиқмоқда. «PSJ» ва «Бавария» жамоаларининг Чемпионлар лигасидаги муваффақиятли юриши замонавий футбол келажаги қандай бўлишини кўрсатиб бермоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Собиқ ҳимоячи Стивен Уорнок «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўртасидаги чорак финал баҳсини юқори баҳолаб, немис клубининг ҳужумкор салоҳиятига эътибор қаратди.


«Арсенал» устози Микел Артета ўз жамоасини Европадаги энг ҳаяжонли клуб деб ҳисобласа-да, кўплаб экспертлар Лондон клубининг ўйинини ўта эҳтиёткор ва прагматик деб баҳоламоқда. «Арсенал» кетма-кет иккинчи мавсум ярим финалга чиққан бўлса-да, уларнинг ўйин услуби кўпроқ ҳимоявий характерга эга экани айтилмоқда.

«PSJ» бош мураббийи Луис Энрике эса бутунлай бошқача ёндашувни танлади. Хвича Кварасхелия трансферидан сўнг парижликлар сафида бир вақтнинг ўзида учта кучли дриблинг устаси майдонга тушадиган бўлди.


Усмон Дембеленинг марказга кўчирилиши ва қанотлардаги фаоллик «PSJ»га тарихий треблни қўлга киритишда ёрдам берди.

«Бавария» ҳам трансфер бозорида кутилмаган юриш қилди. Мюнхенликлар 28 ёшли Луис Диас учун «Ливерпуль»га 75 миллион евро тўлаб, ҳужум чизиғини кучайтирди.

Филипп Ламнинг таъкидлашича, Диас нафақат ҳужумда, балки ҳимояда ҳам тинимсиз меҳнат қилиши билан жамоа ўйинини янги даражага олиб чиқди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ЙЧЛда «PSJ» ва «Бавария» ҳужумкор футбол келажагини белгилаб берди