Хайкин «Ман Сити» устидан ғалабани Норвегия спорти тарихига киритди

Норвегиянинг «Будё-Глимт» клуби дарвозабони Никита Хайкин «Манчестер Сити» устидан қўлга киритилган ёрқин ғалабадан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 7-тур учрашувида норвеглар инглиз грандини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
«Ўйиндан кейин ҳам биз шундай жамоани ютганимизни тўлиқ англаб етмадик. Эҳтимол, XXI аср футбол индустриясидаги энг кучли ташкилотлардан бирини ортда қолдирдик. Бу ўйин нафақат биз учун, балки норвеглар учун ҳам, умуман Норвегия спорти учун тарихга кирди», — деди Хайкин VideoSports дастурида.
Дарвозабоннинг таъкидлашича, бу натижа унинг фаолиятидаги энг муҳим ғалабалардан бири ҳисобланади.
Ҳозирда «Будё-Глимт» Чемпионлар лигаси турнир жадвалида 6 очко билан 28-ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!